...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада ҳомиладор аёл ўзини учинчи қаватдан ташлади


12:12, 10.10.2018 Жамият
 10 937

Ҳомиладор аёлнинг бундай қилишига нима мажбур қилган бўлиши мумкин?

Фарғонада эридан жабр-зулм кўриб келган аёл ўзини уйнинг 3-қаватидан ташлаб, қутулмоқчи бўлди. Фуқаро М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган.
 
Маълум бўлишича, уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, ғайриқонуний равишда озодликдан чеклаб келинган.
 
Навбатдаги зўравонликдан қўрқув оқибатида ҳомиладор бўлган аёл уйининг 3-қаватдан ўзини ташлаган. Оқибатда аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган. Вазият ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олиниб, фуқаро А.А.га нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.
 
Айни дамда аёл Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳимоясига олинган, эркак устидан тергов тадбирлари ниҳоясига етган ва иш судга оширилган, деб хабар бермоқда Қўмита Матбуот хизмати.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси зўравонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар