...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилояти эксперимент объекти бўлди


12:08, 10.10.2018 Жамият
 3 180

Солиқ тизимида электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар