...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзингдан чиққан балога… AIBA вице-президенти ташкилотни судга берди


12:00, 10.10.2018 Спорт
 11 146

Ариза ташкилот ҳамда Ғафур Раҳимовга қарши қаратилган.

Кеча, 9 октябрь куни Лозаннадаги Халқаро спорт арбитражи AIBA вице-президентининг аризасини рўйхатдан ўтказди.
 
Вице-президент Серик Конакбаев AIBA унинг номини ташкилот президетлигига номзод қилиб кўрсатмагани учун шикоят билан чиққан. Конакбаевнинг фикрича, унинг номзоди ноқонуний йўллар орқали якуний рўйхатга киритилмаган.
 
Аввалроқ, AIBA президентлигига номзод сифатида Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимов ва ташкилот вице-президенти Серик Конакбаев номзод этиб кўрсатилгани, кейинроқ эса қозоғистонлик Конакбаев номзодлик учун етарли даражада хатларни тўплай олмагани учун якуний рўйхатга киритилмагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, Серик Конакбаев AIBA вице-президентилигидан ташқари, Осиё бокс конфедерацияси президенти ҳам ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ташкилот раҳбари сайланадиган конгресс 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:AIBA Серик Конакбаев Ғафур Раҳимов Халқаро спорт арбитражи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!