...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада AIBA конгресси бўлиб ўтяпти


15:19, 02.11.2018 Спорт
 2 607

Мазкур конгрессда Ғафур Раҳимовнинг ташкилот президенти этиб сайланиши масаласи ҳал бўлади.

Бугун, 2 ноябрь куни Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциациясининг (AIBA) икки кунлик конгресси бошланди. Йиғилиш давомида ташкилот президенти ва беш йўналиш бўйича вице-президентлар сайланади.
 
AIBA президентлиги учун икки номмзод бор. Улар ҳозирча AIBA президенти вазифасини бажариб келаётган ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов ва AIBA президенти вице-президенти қозоғистонлик Серик Конакбаев.


 
Бугунги мажлисда AIBA президентлиги учун номзодлар тингланяпти. Шунингдек, Кюрасао AIBA’га аъзо бўлган. Уммон ва Сан-Маринони ташкилот аъзолари рўйхатидан чиқарилган.
 
Маълумот учун ташкилот президентини сайлаш эртага бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, яқин кунларгача Ғафур Раҳимов ташкилот президентлиги учун ягона номзод бўлиб турганди. Спорт ишлари бўйича арбитраж суди қозоғистонлик Серик Конакбаевнинг аппеляциясини ўрганиб чиқиб, унинг талабини қаноатлантириш кераклиги тўғрисида қарор чиқарди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:AIBA Бокс Ғафур Раҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!