...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Жириновский Собиқ Иттифоқ давлатларининг Россияга қўшилиши тарафдори


14:37, 02.11.2018 Жамият
 15 153

Сиёсатчи Собиқ Иттифоқ республикаларининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Кеча, 1 ноябрда Россия Либерал демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Тожикистонга сафари чоғида Собиқ Иттифоқ республикалари Россияга ихтиёрий қўшилиши тарафдори эканлигини билдирди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
 
Жириновский 2010 йилда “Россия таркибида Ўрта Осиё федерал округи”ни тузишни таклиф қилган эди. Ушбу чақириғига Душанбеда изоҳ берар экан, “Мен Европа Иттифоқига ўхшаш бирлашув тарафдориман. Мен бугунги кунда фақат 300 миллиондан ортиқ аҳолига эга давлатларгина яшаб қола олишига ишонаман”, деган Жириновский.


 
Аввалроқ, Владимир Жириновский бугун, 2 ноябрда Ўзбекистонга ҳам ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Жириновский бошчилигидаги ЛДПР вакиллари Тошкент ва Бухорони зиёрат қилади. Бу унинг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Жириновский ЛДПР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар