...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жириновский Италия кийимларини сотувчи компанияни судга берди


18:11, 19.09.2017 Олам
 3 339

Кўйлакнинг нархи 24–78 минг рубль атрофида экани айтилган. Сиёсатчи компаниядан 100 минг рубль жарима товони талаб қилди.

Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Италиянинг эркаклар кийимларини сотувчи компаниясини судга бериб, ундан 100 минг рубль талаб қилди. Бу ҳақда ЛДПР партиясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Россия Давлат Думаси депутати алдашгани учун компанияни судга берган. Хабарда Жириновский аввалроқ тоза пахта матосидан тикилган кўйлакка буюртма бергани, бироқ маҳсулотни олганидан сўнг бироз ноқулайликлар ҳис қилгани сабабли кўйлак матоси таркибини текширтириб кўргани айтилган.
 
Аниқланишича, кўйлак таркибига синтетик мато ҳам аралаштирилган бўлиб, бу сифат талаб даражасида эмаслигини кўрсатган.
 
Сиёсатчи буюртма берган кийим компаниясининг Москва шаҳрида 6 та филиали бўлиб, улардан бири Россия Давлат Думаси биноси рўпарасида жойлашган бўлган.
 
Кўйлакнинг нархи 24–78 минг рубль атрофида экани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия Владимир Жириновский 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!