"Урганч" халқаро аэропортидан намозхона ва таҳоратхона ишга туширилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги фармони билан тасдиқланган “Диний – маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” доирасида вилоятда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, зиёрат туризм доирасида мусулмон давлатлардан вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларнинг ибодат қилишлари учун шароитлар яратиш ва уларга янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш мақсадида Урганч халқаро аэропортида замонавий, белгиланган талабларга жавоб бера оладиган намозхона ва таҳоратхоналар ишга тушди.