Ҳужжат Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Аввалроқ, Арманистон Миллий мажлиси – Парламенти иккинчи уринишда ҳам мамлакат Бош вазирини сайлай олмагани ҳақида хабар берган эдик.
Парламентнинг ҳар икки уриниши ҳам самарасиз бўлгач, Миллий мажлис тарқатиб юборилиб, навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак.
Кеча, 1 ноябрь куни Арманистон Президенти Армен Саркисян Парламентни тарқатиб юбориш ва Миллий мажлисга навбатдан ташқари сайловларни шу йилнинг 9 декабрь куни ўтказишни кўзда тутувчи фармонни имзолади.
Ҳужжат Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган. Президентнинг матбуот хизмати маълум қилишича, фармон конституциянинг 149-моддасига кўра чиқарилган.
Маълумот учун, 16 октябрь куни Никол Пашинян Арманистон Бош вазирлигидан истеъфо берганди. У Парламентни тарқатиб юбориб, янги сайлов ўтказишга эришиш учун шундай қилганини айтганди.

Суннатилла Абдуллаев