...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистондаги Парламент сайлови Пашинян учун ижобий бўлди


15:48, 10.12.2018 Олам
 1 487

Мамлакат Парламентига учта партия ўта олган.

Кеча, 9 декабрь куни Арманистонда навбатдан ташқари Парламент сайлови бўлиб ўтди. Сайловда Бош вазир лавомини бажарувчи Никол Пашиняннинг “Менинг қадамим” блоки ғалаба қозонди.
 
Овозлар саралаб чиқилганда 884,4 минг сайловчи (70,43 фоиз) “Мой шаг” блокига овоз бергани маълум бўлган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълумотларида таъкидланган.
 
Шу тариқа Пашинян партияси Миллий Мажлисда мутлақ кўпчиликни ташкил қиладиган бўлган.
 
Шу билан бирга “Тараққий этаётган Арманистон” ва “Порлоқ Арманистон” партиялари ҳам Парламентнинг янги таркибига кириш учун етарли овоз тўплаган.
 
Гагик Царукяннинг “Тараққий этаётган Арманистон” партияси 103,8 овоз (8,37 фоиз), Эдмон Марукяннинг “Порлоқ Арманистон” партияси 80 минг овоз (6,37 фоиз) тўплаган.
 
Мамлакат собиқ президенти Серж Саркисяннинг Республикачилар партияси 59 минг овоз тўплаб мустақил Арманистон тарихида илк бор Парламентга ўта олмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Никол Паишнян Бош вазир лавозимидан истеъфо бергач, Парламент икки маротабада Ҳукумат бошлиғини сайлай олмагач, тарқатиб юборилганди. Шундан сўнг мамлакатда янги сайлов белгиланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Никол Пашинян сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!