...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда сайловлардан сўнг Трампга босим пайдо бўлди...ми?


15:52, 07.11.2018 Олам
 2 995

Сайловда икки партия рақобатлашди.

Кеча, 6 ноябрь куни АҚШ Конгрессига сайловлар бўлиб ўтди. Президент Дональд Трамп дастлабки оралиқ сайловлар натижасини “улкан муваффақият” деб баҳолади. Сайловда Демократлар ва Республикачилар партиялари рақобатлашди.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, Конгрессдаги ўринлар қуйидагича тақсимланган: Юқори палата Сенатда 51 ўрин республикачиларга, 49 ўрин демократларга насиб қилган, Қуйи палатада аҳвол бошқачароқ, Демократлар 222 ўринни қўлга киритган, республикачилар 199 ўринни эгаллаган.
 
Маълумот учун, сайловлар амалдаги президент муддатининг ўртасида ўтказилгани учун оралиқ деб аталади. Одатда Демократлар шахсидаги мухолифат Конгресснинг икки палатасидан бирининг назоратини республикачилардан тортиб олишга уринади. Агар бу юз берса, демократлар Трамп администрациясининг қонунчилик ташаббусларининг катта қисмини тўхтатиб қўйиш ва Оқ уйга босим ўтказиш имкониятига эга бўлади.


 
Бу сайловлар давомида вакиллар палатасининг бутун таркиби (435 нафар депутат) сайланди. Сенатда эса бор йўғи 35 ўрин учун кураш олиб борилди.
 
Демократлар Конгресснинг юқори палатаси Сенатда назоратни қўлга олиши учун 100 ўриннинг 51 тасини қўлга киритиши керак бўлади. Агарда ўринлар тенг 50 га 50 тақсимланса ҳам республикачилар қўли баланд келади. Негаки АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ҳам лавозимидан келиб чиқиб, сентаор сифатида овоз бериши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!