...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учтепадаги мактабда ўқитувчи билан кутилмаган нохуш воқеа кузатилди


16:01, 07.11.2018 Жамият
 20 003

Аниқланишича, таълим муассасасида шу кунга қадар бундай ҳолат кузатилмаган

2018 йилнинг 27 октябрида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 236-мактабда нохуш воқеа рўй берди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, актабнинг 11-“А” синфида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўқувчилар ҳамда тарих фани ўқитувчиси ўртасида юзага келган келишмовчилик тартибсизликка айланиб, ўқитувчининг енгил тан жароҳати олишига сабаб бўлган.
 
Айни пайтда ушбу мактабда Учтепа туманида жойлашган 4 та маҳалла фарзандлари таҳсил оляпти. Жумладан, Истироҳат, Шафтолизор, Ўткир ва Жарбулоқ маҳаллаларининг фаоллари шу муносабат билан мактабда ташкил этилган муҳокамада ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан юзма-юз суҳбатлашишди. Аниқланишича, таълим муассасасида шу кунга қадар бундай ҳолат кузатилмаган. Ўқувчилар томонидан йўл қўйилган бу каби одобсизлик сабаби, оиладаги тарбиявий муҳит атрофлича муҳокама қилинди.


 
“Бола тарбиясига, яхши таълим олишига биргина мактаб жавобгар эмас”, дейди Учтепа тумани “Истироҳат” МФЙ раиси Неъмат Рафиқов.
 
Маҳалла фаоллари ота-оналарнинг бу борадаги алоҳида масъулияти хусусида тўхталиб ўтилди. Мактабда ўтказилган бир неча йиғилишларга қатнашмасдан бефарқлик билан қараётган ота-оналар танқид қилинган.
 
Худди шундай йиғилиш маҳаллалар миқёсида ҳам ташкил этилиб, қоидабузар ўқувчиларга маҳалла фаоллари, ота-оналар, мактаб жамоаси ва нуронийлар томонидан устоз мақоми, уни ҳурмат-иззат қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Теглар:Учтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар