...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яккасарой ва Учтепа туманларига ҳокимлар тайинланди


13:33, 30.12.2018 Жамият
 3 370

Халқ депутатлари Яккасарой ва Учтепа туманларида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилган.

Пойтахт Тошкентдаги туманлари ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганларни ҳоким сифатида тасдиқлаш давом этмоқда. Навбат Яккасарой ва Учтепа туманларига.
 
Халқ депутатлари Яккасарой ва Учтепа туманларида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилган.
 
Бугунга қадар Яккасарой тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Шамуратов ва Учтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Отамуҳамедов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент  шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори сифатида ишлаб келаётган Бахтиёр Абдувоҳитович Шамуратов жорий йилнинг 6 октябрь куни Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
 
Маълумот учун, Бахтиёр Шамуратов 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент давлат аграр университети ва 2002 йил Солиқ академиясини тамомлаган.
 
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Отамуҳамедов эса жорий йилнинг 12 май куни Учтепа туманига ҳоким бўлганди.
 
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Отамуҳамедов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини ва 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Теглар:Тошкент ҳаша ҳокимияти Учтепа тумани Яккасарой тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар