...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яккасаройдаги болалар боғчасида ёнғин чиқди


16:09, 27.11.2018 Жамият
 4 788

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бугун, 27 ноябрь куни соат 12:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида ёнғин келиб чиқди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар келганидан 4 дақиқа ўтиб, 4 та ўт ўчирувчилар гуруҳи воқеа жойига етиб келган.
 
Ёнғин 12:41 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин натижасида 3 квадрат метр майдон: пол ва шип зарар кўрган.
 
Дастлабки маълумотларгак кўра, ёнғинга кондиционердаги қисқа туташув сабаб бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
 

Теглар:Яккасарой тумани Ёнғин МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар