...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби ўзгарди


15:55, 27.11.2018 Жамият
 1 659

Махсус веб-илова орқали топшириши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Ўзгартиришларга асосан низомнинг татбиқ этилувчи қимматли қоғозлар жумласига инфратузилма облигациялари ҳам қўшилди.
 
Мижоз депозитарийси тушунчаси бекор қилиниб, мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси мижоз инвестиция воситачиси этиб белгиланди.
 
Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни махсус веб-илова орқали топшириши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
 

Теглар:Қимматли қоғозлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар