Ҳодиса Изза даҳасидаги АГҚШда юз берган.
Кеча, 21 октябрь куни соат 20:00 да Учтепа тумани Изза даҳасида жойлашаган POWER AUTO GAS МЧЖга қарашли АГҚШда автомобиль газ баллони портлади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, ҳодисада сурхондарёлик Ш.М. бошқарувидаги Тошкент вилояти Зангиота туманидан рўйхатдан ўтган, 80 литр ҳажмдаги метан газ ускунаси ўрнатилган, 2018 йил апрель ойида техник кўрикдан ўтган ВАЗ 2106 СПГ русумли автомашина газ баллони портлаган. Натижада автомашна орқа қисми ва кузов деталлари бўлакларга ажралиб, турли томонларга сочилиб кетган.
Воқеа жойида Учтепа тумани, 31-мавзеда истиқомат қилувчи вояга етмаган Учтепа тумани, 296-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси 2005 йил туғилган Б.Б. “ўнг оёқ сон тепа қисми урилиб шилинган яраси” жароҳати олганилиги аниқланган, воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган, шифохонага мурожаат қилинмаган.
Ходиса содир бўлган жойга ППХ, МГ, ЁХБ, ЙҲХБ ходимлари етиб бориб, МЧЖ техник ходимлари билан бирга атроф ўралиб, фуқаролар хавфсизлиги таъминлаган.
Таъкидланишича, ҳодиса жойида тегишли хизматлар суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Суннатилла Абдуллаев