...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзор тумани ҳокимининг бўш қолган курсиси ўз эгасини топди


17:00, 06.10.2018 Жамият
 4 214

Туманнинг собиқ ҳокими шаҳар ҳокимиятидаги лавозимга тайинланганди.

Бугун, 6 октябрь куни Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким сайланди.
 
Сарвар Тошматович Маҳаметов Чилонзор туманининг янги ҳокими бўлди. У аввал Яккасарой туманини бошқарган. Ундан аввал эса пойтахтнинг Бектемир туманида ҳокимлик қилган.
 
Маълумот учун, Маҳаметов Сарвар Тошматович 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Сарвар Маҳаметов бўшатган Чилонзор ҳокимлиги курсиси ҳам ўз эгасини топди. Туманга Бахтиёр Шамуратов бош бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Яккасарой тумани Чилонзор тумани тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар