...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учтепалик фуқаро салкам 100 минг АҚШ долларини қайтариб ололмаяпти


19:39, 06.09.2018 Жамият
 6 782

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод ИИБга мурожаат тушган. Унда Учтепа туманида яшовчи К.Ж. Яшнобод туманида яшовчи Ж.Б. билан биргаликда тадбиркорлик қилиш учун 97 600 АҚШ доллари берганини ва пулларини қайтариб ололмаётганини айтган.
 
Жорий йил май ойида Ж.Б. К.Ж.га биргаликда тадбиркорлик қилиб, кўп даромад топишни ваъда қилган ва сохта ҳужжатлар бериб ундан пулларни олган. Шу кунга қадар ваъдасини бажармаган ва пулларни ишлатиб юборган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Б. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Яшнобод тумани Учтепа тумани Яккасарой ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар