Баҳслар давомида жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Баҳслар давомида жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Асосий беллашувлар олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Очилиш маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Отабек Муродов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновлар хам иштирок этдилар.
Тадбирда Отабек Муродов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар сўзга чиқди ва старт олган мусобақада иштирок этувчи спортчиларга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа эркаклар ўртасида мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинмоқда.
Турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Биринчи ўрин эгаси 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади.
Иккинчи ўрин 25 000 АҚШ долларига эга бўлса, учинчи ўринни банд этган полвонлар ўз ҳисобларини 10 000 АҚШ доллари билан бойитиб оладилар.
Шунингдек, 5-8 ўринни эгаллаган спортчилар ҳам 1250 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадилар.
Эътиборингизга очилиш маросимидан суратларни тақдим этамиз: