...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари безориларни калтаклагани рад қилинди


16:20, 03.10.2018 Жамият
 2 109

Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан “Qalampir.uz”га маълумот берди.

Аввалроқ, сайтимизда “Тошкент ИИББ ходимлари безориликда гумонланганларни калтакладими?” сарлавҳаси билан мақола эълон қилинганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан “Qalampir.uz”га маълумот берди.
 
ИИББ маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчиларни қўлга олиш вақтида уларни калтакламаган. Аксинча, гумонланувчилар бошқарма ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатган ва жароҳат етказган.
 
ИИББ гумонланувчилар кимлигига ҳам ойдинлик киритди. Таъкидланишича, қўлга олинганлар жорий йил 11 август куни Учтепа туманида қилич билан одам олиб қочган шахслардир.
 
Улар жами беш киши бўлган. гумонланувчиларнинг уч нафари воқеа содир бўлганидан кейин ҳибсга олинган. Аммо икки нафар шахс, жумладан, одам олиб қочишнинг ташкилотчиси Шоҳруҳ Жўраев ва унинг шериги Бекзод Нуритдиновларни қўлга олишга бир қанча вақт кетди.
 
Хусусан, Шоҳруҳ Жўраев 27 сентябрь куни ҳибсга олинди. Бекзод Нуритдинов эса 18 август куни қўлга тушганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шоҳруҳ Жўраев Учтепа тумани безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар