...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ўқувчилар жанжали ҳақида расмий маълумот берди


15:57, 17.11.2018 Жамият
 8 846

Олмазор туманидаги жанжалда кимлар иштирок этгани маълум бўлди.

Аввалроқ, Олмазор туманидаги икки мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Жанжалда 28-мактаб ўқувчилари 159-мактаб ўқувчилари томонидан калтакланганди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур жанжал юзасидан расмий маълумот берди. Воқеа 14 ноябрь куни соат 18:00 да мактаб ўкувчилари ўртасида келиб чиққан.
 
ИИББ берган маьлумотга кўра, ўзаро муштлашувда тумандаги 28-мактаб ўқувчилари ҳисобланган 16 ёшли А.У. ва М.М. енгил тан жароҳат олган.


 
Олмазор тумани ички ишлар органи томонидан 159-мактаб ўқувчилари бўлган 16 ёшли К.Б. ва 14 ёшли Д.А., шунингдек, академик лицей ўкувчиси, 16 ёшли Д.С. лар бир гуруҳ шахслар томонидан баданга ўртача оғир шикаст етказган (Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисм “б” банди. “Безорилик” ) шахслар деб топилди.
 
Бундан ташқари, ИИББ ходимлари муштлашув иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари, маҳалла ва мактабларда тарбиянинг оилада тутган ўрни борасида суҳбатлар ўтказган.
Умаров Бобурмирзо

Теглар:Безорилик ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар