Дзюдочи 2010 йилда спорт фаолиятини якунлаган ва бизнес билан шуғулланишни бошлаган.
Жасулан Абиев Шарқий-Қозоғистон вилоятининг Семей шаҳридаги Қаражир кўмир конига борган. Спортчи навбатда турган эркаклардан бири билан жанжаллашган. Эркак Абиевнинг бошига ҳалокатли зарба берган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очилган, қотил Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Абиев - 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида дзюдо бўйича Қозоғистон чемпиони ва турли мусобақаларнинг кўп карра совриндори.
Дзюдочи 2010 йилда спорт фаолиятини якунлаган ва бизнес билан шуғулланишни бошлаган. У 33 ёшда эди.