Бундан ташқари, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди. Бу Ўзбекистоннинг бугунги мусобақалардаги биринчи медали бўлди.
Бундан ташқари, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.
Яна бир дзюдочи Нодира Юлдашева бронза медали учун кечган жангда таиландлик Икуми Оедага ютқазиб қўйди ва медалсиз қолди.
Самбода эса Мадина Турғунбоева ярим финалга чиқди. Нодира Гулова ва Аҳмад Раҳматиллоевлар чорак финалда мағлуб бўлдилар.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов