...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аёл эрининг “ўйнаш”ини калтаклаб, сочини калга олиб ташлади


16:32, 24.12.2018 Жамият
 32 220

Аёл дугоналари билан рақибасининг сочига ҳам “зеб” берган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аёл эри унга хиёнат қилганини билгач, ўртоқлари билан бирга турмуш ўртоғининг машуқасини уйига келиб, уни калтаклаб, сочларини деярли калга олиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳодиса жорий йил 4 октябрь куни Юнусобод туманида юз берганини маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, 27 ёшли жабрланувчи Шаҳзода Х.нинг танасида суд-тиббий экспертизаси енгил тан жароҳати деб тан олган, шилиниш ва лат ейишлар аниқлаган.
 
Унинг аризасига биноан ҳудудий профилактика нозири томонидан уч аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисмига биноан маъмурий қонунбузарлик бўйича  баённома тузилган.
 
Бироқ орадан деярли бир ой ўтгач, жабрланувчи олтин буюмлари йўқолгани ҳақида ҳам шикоят қилган. Айни вақтда қўшимча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноий иш очилган.
 
Таъкидланишича, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида барча томонларнинг далиллари текширилади ва натижага кўра қонуний қарор чиқарилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар