...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муаммолар сабабчиси бўлган роҳиб суд қилинади


16:30, 03.10.2018 Олам
 2 632

Роҳиб 2016 йилдан бери уй қамоғида сақланмоқда.

Туркиялик адвокат Исмоил Ҳалавурт АҚШлик мижози роҳиб Эндрю Крейг Брансонни уй қамоғидан озод қилинишини талаб этмоқда. Бу ҳақда “Reuters” интернет нашри хабар берди.
 
Аммо Туркия Конституциявий суди бу талабни инкор этмоқда. Роҳибнинг иши 12 октябрда бўлиб ўтадиган навбатдаги судда кўрилиши айтилмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, роҳибннинг уй қамоғида сақлаб турилиши Туркия ва АҚШ муносабатларининг совуқлашувига олиб келган эди. Роҳиб 2016 йилнинг октябрь ойидан бери уй қамоғида ушлаб турилибди. Брансон Туркия ҳукуматига қарши бўлган курд жангарилари ҳамда ФЕТО террорчилик ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари билан ҳамкорлик қилганда айбланмоқда.
 
Аввалроқ, Туркия ҳукумати ФЕТО террорчилик ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга топширса, расмий Анқара жосусликда айбланаётган америкалик роҳиб Эндрю Крейг Брансонни юртига қайтариш масаласини кўриб чиқишга розилиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан сўнг, АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс “роҳиб айбсиз, уни зудлик билан озод қилиш керак, Туркия Трампнинг сабрини синамасин”, деб огоҳлантирган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Эндрю Крейг Брансон Фатҳуллоҳ Гулен Туркия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!