...
МЕНЮ
ONLINE TV

Никол Пашинян Арманистон Бош вазири бўлди


20:14, 15.01.2019 Олам
 1 964

Пашинян номзоди“Менинг қадамим” фракцияси томонидан илгари сурилганди.

Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
 
Ҳужжатда Саркисян Арманистон конституциясининг 1-қисми 149 моддасига биноан Пашинянни Бош вазир этиб тайинлагани таъкидланган.
 
Пашинян номзоди Арманистон парламенти – Миллий мажлисда кўпчилик ўринга эга “Менинг қадамим” фракцияси томонидан илгари сурилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайлови ўтган йилнинг 9 декабрь куни ўтказилганди. Унда “Менинг қадамим” блоки 70,43 фоиз овоз билан ғолиб чиққанди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Никол Пашинян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!