...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистонда нималар бўляпти? Пашинян ўз мақсадига эришиш арафасида


18:17, 01.11.2018 Олам
 3 675

Никол Пашинян Парламентни тарқатиб юборишга эришиш учун лавозимдан кетганди.

Бугун, 1 ноябрь куни Арманистон Парламенти Миллий мажлис махсус йиғилишида Никол Пашинян номзодини мамлакат Бош вазири этиб тасдиқламади.
 
Бу мамлакатда навбатдан ташқари Парламент сайлови ўтказилади дегани. Негаки, Арманистон Парламенти Бош вазирни сайлаш учун икки имкониятдан фойдаланиб бўлди.
 
Никол Пашинян жорий йил 16 октябрь куни Арманистон Бош вазирлигидан истеъфога чиққанди. У айнан Парламентни тарқатиб юборишга эришиш учун лавозимдан кетганди. 24 октябрь куни Парламентда Бош вазирни сайлаш бўйича биринчи уриниш бўлиб ўтди. Сайловда Ҳукумат раҳбарлиги учун фақатгина Никол Пашинян номзоди кўрсатилди. Депутатлар унга овоз бермади. Иккинчи уриниш ҳам самарасиз якунланди.


 
Арманистон қонунчилигига кўра, Парламент икки мартада Бош вазирни сайлай олмаса, Миллий мажлис тарқатиб юборилади ва навбатдан ташқари сайлов ўтказилади.
 
Пашинян навбатдан ташқари Парламент сайлови жорий йил 9 декабрь куни ўтказилишини маълум қилиб улгурди. Эндиликда президент Армен Саркисян тегишли қарорни имзолаши керак холос.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Никол Пашинян Арманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!