...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқди


09:39, 17.10.2018 Олам
 2 187

Никол Пашинян режалари амалга ошишига ишониб, истеъфо берди.

Арманистон Республикасининг Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқди. Бу ҳақда у жамоатчилик телевидениясида тўғридан-тўғри эфир вақтида маълум қилган.
 
“Мен истеъфога чиқдим. Ҳаммага сайловларда омад тилаймиз. Биз адолатли сайловларни кафолатлаймиз”, деган Пашинян. У “истеъфо расмиятчилик характерига эга бўлса ҳам жудаям ҳаяжонли” деб қўшимча қилган.


 
Арманистон Конституциясига кўра, мамлакат Бош вазири истеъфога чиққач, Парламент 14 кун ичида янги Ҳукумат раҳбарини сайлаши керак бўлади. Келаси сайловга қадар Пашинян Бош вазир вазифасини бажаради. Агар Ҳукумат раҳбари икки уринишда сайланмаса парламент тарқатиб юборилади ва навбатдан ташқари Парламент сайлови ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян Парламент тарқатиб юборилишига эришиш учун истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилганди. Унинг режаларига кўра, декабрь ўрталарида навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Никол Пашинян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!