...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида янги тузилма ташкил этилди


09:49, 17.10.2018 Жамият
 2 244

Вазирлик қошидаги Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари белгиланди.

Аввалроқ, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатда тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этиш белгиланди.
 
Қуйидагилар 2019 йил 1 январдан бошлаб Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган маблағларни 29 фоиздан 10 фоизга камайтирган ҳолда, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19 фоизи;
 
халқаро ва хорижий молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;


 
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан тушган даромадлар;
 
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
 
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
 
Жамғарманинг маблағлари қуйидагиларга сарфланиши белгилаб қўйилсин:
 
тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспортини харид қилиш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материалларни харид қилиш;
 
тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини ташкил этиш;
 
тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;
 
тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Тез тиббий ёрдам хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар