...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консули шошилинч ватанига қайтди


10:19, 17.10.2018 Олам
 3 319

Атоиби Туркияни журналистнинг йўқолиши ортидан юз бераётган можаролар сабаб тарк этган.

Кеча, 16 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони  бош консули қароргоҳида турк-саудия ишчи гуруҳи текширув ўтказди. У саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ғойиб бўлишини суриштириш учун тузилган.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, консул қароргоҳидан журналист ўлдирилганини исботловчи далиллар топилган.
 
Шундан сўнг, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консули Муҳаммад Иброҳим ал-Атоиби зудлик билан ватанига қайтган. У Отатурк аэропортидан Saudia авиакомпаниясининг доимий рейси билан Ар-Риёдга кетган.


 
Атоиби Туркияни журналист Жамол Хошхожийнинг йўқолиши атрофида юз бераётган можаролар сабаб тарк этган.
 
Эслатиб ўтамиз, Жамол Хошхожий 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони подшоҳлиги консуллигига кириб ғойиб бўлган. Туркия у йўқолгач, подшоҳликни журналистни ўлдирганликда айблади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Журналист можароси Жамол Хошхожий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!