...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиаси бўйича суд иши охирлаб қолди


17:57, 01.11.2018 Олам
 5 119

Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси автобусда ёниб кетганди.

Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани ихтисослаштирилган судида 52 нафар ўзбекистонликнинг автобус ёнғинида ҳалок бўлиши юзасидан очилган жиноий ишда айбланувчиларнинг сўнгги сўзлари тингланди. Бу ҳақда “Мой ГОРОД” хабар бермоқда.
 
Ҳибсдаги уч нафар ҳайдовчи Максат Пернебеков, Нуржон Қирғизбоев, Барот Танатов айбни тан олмайяпти. Улар ўзбекистонликларнинг ўлими бахтсиз ходиса эканини таъкидлаяпти.
 
Автопарк директори Тилепбоев ва механик Пердебоев ҳам фожиага алоқадорликларини инкор қиляпти. Улар жавобгарлик халқаро қидирувдаги автобус эгасида деб ҳисоблаяпти.


 
“Мени оқлаб, озодликка чиқаришингизни сўрайман. Менинг оилам ваболаларим бор”, деган судланувчилар судяга.
 
Катта фожиа ортидан бошланган жиноий иш ўз якунига етай деб қолди. Кейинги суд иши 5 ноябрь кунига белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида автобус ёниши натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Ақтўбе фожиаси суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!