...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Зулматдаги зиё”. 70 минг кўзи ожизнинг тақдирига бефарқ бўлманг


15:18, 10.12.2018 Жамият
 2 537

Кўзи ожизларга ҳеч эътибор берганмисиз? Улар дунёни қалб кўзи билан кўради. Тўрт мучаси соғлар фаҳмламаган ҳаёт ҳақиқати уларда мужассам. Бугун Ўзбекистонда уларнинг сони 70 мингдан ортиқ. Улар ёнимизда яшамоқда.
 
Ихтисослашган кўзи ожизлар мактаб-интернатларида эса 3200 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Бу болаларнинг таълим олиши эса кўп жиҳатдан дарсликларга боғлиқ. Дарсликлар ҳам оддий эмас, брайл ёзувчидаги махсус қўлланмалар. Бундай китоблар мамлакатда ягона бўлган босмахонада чоп этилади.
 
QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар босмахонаси – “Ёғду” нашриёти бош муҳаррири Риҳсивой Аббосхонов билан суҳбатда бўлди.
 
Тошкентдаги маҳаллаланинг қоқ ўртасида жойлашган босмахона ходимларининг ярмини соғлом одамлар ташкил этса, қолгани кўзи ожизлардан иборат. Улар имконияти чекланганига қарамасдан, болаларнинг таълим ва тарбияси учун борини баҳшида қилган. Нашриёт совуқ, бино эски, шароит йўқ, аммо у ердаги ҳаёт қайноқ. Одамлар виждонни пулламаган. Туну кун болалар учун янги китоблар тайёрлаш билан бандлар.
 
Аммо қора булутлар бу нашриёт ва кўзи ожизларни ҳам четлаб ўтмаган. Айни дамда бинони тортиб олиш, уларни эса кўчага ҳайдаш билан боғлиқ муаммолар нашриёт тақдирига соя солмоқда. Бунинг ортидан мамлакатдаги 70 мингдан ортиқ кўзи ожизлар зарар кўради. 3200 болага шундоқ ҳам амал-тақал етказиб берилаётган китоблар нашрдан тўхтайди.
 
QALAMPIR.UZ эътиборингизга янги қисқа метражли фильмни тақдим этади. “Зулматдаги зиё”. 12 декабрь QALAMPIR.UZ сайтида Ўзбекистондаги кўзи ожизларнинг ягона нашриёти Бош муҳаррири Риҳсивой Аббосхоновнинг ҳаётидан ҳикоя қиламиз.

YouTube'да томоша қилинг
 

 
Mover'да томоша қилинг
 
 
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар