...
МЕНЮ
ONLINE TV

Параосиё ўйинлари. Тарихий медаль қўлга киритилди


11:44, 10.10.2018 Спорт
 3 831

Бу Ўзбекистон тарихида мазкур спорт тури бўйича биринчи медаль ҳисобланади.

Бугун, 10 октябрь куни Жакартада Параосиё ўйинларининг тўртинчи кун баҳслари давом эттирилди.
 
Куннинг биринчи медали қўлга киритилди. Ўзбекистонлик Темурбек Гиязов баландликка сакраш баҳсларида энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга эга чиқди.
 
Қайд этиш лозимки, Гиязов мусобақада Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Тору Сузукини ортда қолдира олди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон баландликка сакраш баҳсларида Параосиё ўйинларида илк маротаба олтин медалга сазовор бўлди.
 
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасидаги медаллар сони 32 тага етди. Булар – 19 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Параосиё ўйинлари Жакарта Темурбек Гиязов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!