Унинг тезлиги соатига 201 км га тенг.
АҚШнинг жанубий қирғоқларига кучли тўфон яқинлашмоқда. Мамлакат Миллий тўфон марказининг хабар беришича, довул Флорида қирғоқларига урилади.
“Майкл” дея номланаётган тўфон кучи учинчи даражани ташкил қилмоқда. Унинг тезлиги соатига 201 км га тенг.
Тўфон 12 октябрь куни Флоридага етиб келади. Штат бўйича 370 минг кишини эвакуация қилиш бошланган.
Алабама, Флорида ҳамда Жоржия штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Тўфон кучли шамол ва ёмғир билан келиши, ундан сўнг тошқин, баъзи ҳудудларда торнадо юз бериши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни АҚШнинг жанубий штатларига “Флоренс” тўфони ёпирилган эди. Табиий тўфон натижасида 10 миллиондан ортиқ одам зарар кўрган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов