...
МЕНЮ
ONLINE TV

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобига яна 2 та медаль қўшилди


12:26, 10.10.2018 Спорт
 2 463

Ўзбекистон терма жамоасидаги медаллар сони 34 тага етди.

Бугун, 10 октябрь куни Жакартада Параосиё ўйинларининг тўртинчи кун баҳслари давом этяпти.
 
Куннинг дастлабки медалини баландликка сакраш баҳсларида Темурбек Гиязов қўлга киритган эди.
 
100 метрга югуриш баҳсларида эса Сабина Суханова бронза медалига эга чиқди. У 13:65 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб борди.
 
Дзюдо баҳслари ҳам қизғин тусга кирган. Бугун мазкур спорт бўйича ўзбекистонлик спортчилардан медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда.
 
70 кг вазн тоифасида Васила Алибаева  олтин медални қўлга киритди. У ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратди!
 
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасидаги медаллар сони 34 тага етди. Уларнинг 20 таси олтин, 9 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Параосиё ўйинлари Жакарта Васила Алибаева Сабина Суханова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!