Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди.
Бугун ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, дзюдо, ўқ отиш, пауэрлифтинг ва сузиш бўйича мусобақаларда муваффақиятли иштирок этди.
Куннинг сўнгги медалини терма жамоа ҳисобига 200 метрга югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов тақдим этди. Аҳмедов 22,79 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга эга чиқди.
Иккинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди. Уларнинг 13 таси олтин медаль бўлса, кумуш медаллар сони 5 тани ташкил этади. Бронзалар сони эса 3та.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сифати бўйича рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турибди.