Унда жаҳоннинг турли мамлакатларидан 32 нафар спортчи иштирок этяпти.
13 октябрга қадар давом этадиган мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 32 нафар спортчи иштирок этмоқда. Беллашувларда Ўзбекистон шарафини Денис Истомин, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султоновлар ҳимоя қилади.
Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида босниялик Мирза Башич сараланган. Иккинчи ракетка сифатида эса ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин қайд этилган. Мусобақа чемпиони якунда 80 рейтинг очкоси ва 10800 АҚШ доллари билан мукофотланади.
Аввалроқ, Денис Истоминнинг Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган “Челленжер” мусобақаси ғолиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.