...
МЕНЮ
ONLINE TV

МОҚ Токио Олимпиадасига лицензия олган ҳар бир спортчига 100 миллион сўмдан мукофот бермоқчи


09:17, 23.11.2018 Спорт
 2 004

Денис Истомин ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш, Ўзбекистон Олимпия қўмитаси олдидан турган энг улкан мақсадлар бири. Ана шуни ҳисобга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилди.
 
Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчи Денис Истомин ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.
 
Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. 

Теглар:Денис Истомин МОҚ Токио Олимпиадаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!