...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Одил бой” қамоқдан озод қилинди


13:12, 09.01.2019 Жамият
 24 299

Суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбдор деб топиб жаримага тортди.

Кеча, 8 январь куни Zeromax компаниясининг собиқ бош ижрочи директори 53 ёшли Миродил Жалолов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати тергов қамоқхонасидан озод қилинди. Халқаро оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Миродил Жалолов Тошкентдаги уйига келган.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилди.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг маълумотномасида ëзилишича, Жалолов Ўзбекистон ДХХ Тергов ҳибсхонасидан озод қилиниб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиëт чораси бекор қилинган:
 
Шундай бўлсада суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбдор деб топиб жаримага тортган.
 
Жалолов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”банди¸ 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 17 687 040 сўм жарима жазоси тайинланди.
 
2010 йил ҳибсга олинган Жалолов иши 2017 йилнинг 4 январида кўриб чиқилганди. Ўшанда Миродил Жалолов суд залидан озод қилиниб, суд қарори билан унга “етказилган зарарни қоплаш учун муҳлат берилгани” таъкидланганди.
 
Маълумот учун, Zeromax’нинг пуллари куйган кредиторлари компания Гулнора Каримова билан боғланганлигини даъво қилади. Шу орқали улар Каримованинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган пулларига эга чиқишни мақсад қилган. Аммо Швейцария прокуратураси аниқ далиллар йўқлиги учун кредиторларнинг талабини рад қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Миродил Жалолов қамоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар