...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги қамоқхонада исён содир бўлди, қурбонлар бор


19:52, 13.10.2017 Олам
 3 427

Қамоқхонадан қочишга ҳаракат қилган исёнчи маҳбусларнинг ҳеч бири қочиб кетишга муваффақ бўлмаган.

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида 2 нафар қамоқхона ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Wral.com” нашри  хабар бермоқда.
 
АҚШнинг Шимолий Каролина штати ҳудудига қарашли Элизабет Ситидаги қамоқхонадан қочишни мақсад қилган маҳбуслар қамоқхонада ёнғин чиқарди.
 
Шимолий Каролина штатидаги жамоат хавфсизлиги идораси икки нафар маҳбуснинг ҳалок бўлганини эълон қилди. Исёнда жароҳатланган 10 нафар киши шифохонага ётқизилган.
 
Қамоқхонадан қочишга ҳаракат қилган маҳбусларнинг ҳеч бири қочиб кетишга муваффақ бўлмаган.
 
Қамоқхонада жами бўлиб 729 нафар маҳбус бўлганлиги маълум қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикадаги қамоқхоналардан бирида уюштирилган исёнда 13 нафар маҳбус ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Қамоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!