...
МЕНЮ
ONLINE TV

Намангандаги коллеж фоҳишахонага "айланди". ИИББ ходими воқеани яширган


19:16, 13.10.2017 Жамият
 29 204

Намангандаги коллеж қоровули “очган фоҳишахонада” қўлга тушган жиноятчилар ҳудуд профилактика инспекторини “чув туширди”...

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи 3 нафар йигит 2 нафар енгилтак қизлар билан навбатдаги “кўнгилхушлик” учун “ғаройиб масканни” топишди...
 
Ижарага олинган “жой”, биринчи марта бўлмаса керак, Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежи қоровули томонидан “тайёр” қилиб қўйилганди.
 
Қоровулхона — спиртли ичимликлар ичиладиган “учрашув” жойи, коллеж кутубхонасини эса исловотхонага айлантирган 4 эркак ва 2 нафар аёлнинг кўнгилхушлиги узоққа чўзилмади.
 
Ҳудуднинг милиция профилактика инспектори Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ “ижарачи” қоровулни ҳам, таълим масканини булғашга келган “ошиқ-маъшуқ”ларни ҳам шармандали ҳолатда қўлга олди.
 
Бу ҳақда “Постда” газетасининг 7 октябрь сонида эълон қилинган мақолада батафсил баён қилинган.
 
Энг қизиғи шундаки, ҳуқуқ-тартибот посбонлари: Икром Жўраев ва инспектор Шуҳратжон Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда жиноий иш очиш ва содир бўлган воқеа-ҳодисани тегишли тартибда раҳбариятга маълум қилиш ўрнига, икки енгилтак қизни қўйиб юборган, уч йигитга эса пора эвазига “ишни ёпиш”ни таклиф қилган.
 
Йигитлардан бири 100 доллар эвазига жиноий иш очилишидан “қутулиб” қолган.
 
Иккисидан эса маълум миқдордаги пул талаб қилинган, аммо йигитлар “бугун-эрта”, “бори шу” қилавергач, милиция инспекторлари ҳоли-жонига қўймай қўнғироқ қилавергач, тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган.
 
Ҳозирда милиция нозирлари тамагирлиги боис жазога тортилгани хабар қилинмоқда.
 
Таълим масканини фоҳишахонага айлантирган йигит-қизлар ҳамда уларга “шароит” яратиб берган қоровул ҳам тегишли тартибда жазога тортилган, деб умид қиламиз.
 

Теглар:Наманган вилояти Ўқув масканидаги жиноят Фоҳишабозлик Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг жинояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Чорток тумани Короскон иктисодиёт коллежи
15:45 18.10.2017

Мазкур рукнга раддия куйидагилардан иборат: 1. Ушбу вокеа 2015 йил 22 октябр куни содир этилган. (Постда газетасида эса утган йили яъни 2016 йил назарда тутилмокда) 2. Коллежда жойлашган кутубхона 1 каватли бинодан иборат. 2-каватли бино эмас. 3. Вокеа коллеж худудида эмас балки коллеждан 1-1,5 км узокликда жойлашган шахарча ахолисига хизмат курсатувчи коллеж ахборот ресурс марказига карашли кутубхона филиалида булган. 4. Мазкур вокеа буйича коровулга суд томонидан конуний тегишли жазо кулланилган. 5. Коллеж ёки урта махсус, касб-хунар таълими тизимига адоватингиз борми? 6. Ушбу раддиямизни инобатга олган холда мазкур рукнга тузатиш киритишингизни сураймиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар