Энг даҳшатлиси, у охирги қурбонининг танасини деярли бутунлай еб қўйганлиги айтилмоқда.
Шу йилнинг июнь ойида 2 нафар кишини ўлдириб, 4 кишини жароҳатлаган йўлбарс, шу ҳафта давомида яна 2 нафар кишининг умрига зомин бўлди.
Энг даҳшатлиси, у охирги қурбонининг танасини деярли бутунлай еб қўйганлиги айтилмоқда. Маҳаллий халқ вакиллари яхши билишадики, одам гўштини бир неча бор “таътиб кўрган” мушуксимонларнинг энг йирик вакили деярли бошқа жонзотларни ов қилмай қўяди ва “одамхўр йиртқич”га айланади.
Ҳиндистон ўрмончилик вазири берган баёнотга кўра, мамлакат қуролли кучлари ва полиция маркази Ҳиндистон бўйлаб ваҳший йўлбарсни қидирмоқда. У ҳали топилганича йўқ...
Маҳаллий суд томонидан йўлбарсни ўлдиришга ҳукм чиқарилган ва кимда-ким уни йўлида учратса, йиртқични ўлдириши ёки полицияга хабар бериши лозим.
Бир неча кун аввал Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги миллий боғнинг Анжания исмли қаровули йиртқич ҳайвон ҳужуми натижасида қурбон бўлганлиги хабар берган эдик.