Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Буйруқ билан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловаси 6-банди “Гиёҳвандлик воситалари,” деган сўзлардан кейин “уларнинг аналоглари,” деган сўзлар билан тўлдирилади.
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.
Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловаси
нарса ва буюмларнинг
РЎЙХАТИ
1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
...
6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.
нарса ва буюмларнинг
РЎЙХАТИ
1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
...
6. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.
Қўшимча Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–503-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларига қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар киритилмайди:
- истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари;
- барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорила;
- пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, соатлар ва бошқа қимматликлар (оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно);
- алкоголь маҳсулотлар, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар;
- барча турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар, радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси ҳамда нусха кўчириш, алоқа ва техника воситалари, шунингдек уларга тааллуқли қисмлар;
- пичоқлар, қайчилар, устаралар, электрли соқол олиш ускунаси бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар;
- ўйин картаси;
- порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашрлар, материаллар ва адабиётлар;
- топографик харита ва компас.
- ҳарбий ва бошқа хил форма кийимлари ҳамда уларнинг жиҳозлари, шунингдек фуқаролик кийими ва пойабзали;
- рангли қаламлар, бўёқлар ва нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка);
мусиқа асбоблари;