...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамоқхонадан қочган аёл Оқ денгизда Мўжиза дунёга келтирди


18:48, 28.05.2018 Олам
 13 442

Аёлнинг айтишича, у қамоқхонадаги эркак билан оила қурган.

SOS  ва “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотига қарашли кемаларда сўнгги икки кун ичида мингга яқин қочоқ Италия мамлакатига жойлаштирилди. Қочоқлар  қайиқларда қаерга боришни билмай, денгизда ноумид сузишарди.
 
Улар орасидаги Aquarius номли қайиқда Ливиядаги қамоқхонадан қочиб, Европага йўл олган аёл  ҳам бор эди. Бирдан унинг тўлғоқи тутиб, Оқ денгизнинг халқаро сув йўлагида кўзи ёриди. Туғилган чақалоққа онаси Miracle – Мўжиза исмини берган.
 
Маълум қилинишича, она ва боланинг соғлиги жойида. Уларга Италиянинг Катания шаҳри шифохонасидан жой ажратилган.
 
“Ливиядаги вазият жуда таҳликали. Чақалоқ омадли экан. Агарда унинг онаси қамоқҳонадан қочмаганида ёки чақалоқ 48 соат олдин дунёга келганида ҳеч қандай тиббиёт ёрдамисиз дунёга кўзини очган бўларди. Эҳтимол, унинг илк йиғисига қамоқхона панжаралари гувоҳ бўларди”, дейди шифокорлардан бири.
 
Денгизда оналик бахтига мушарраф бўлган аёл  қамоқхонада бир йилга яқин умри ўтгани, маҳаллий полиция томонидан ҳар куни қаттиқ калтакланиши ҳамда хўрланишини айтган. Шу билан бирга қандай тарзда ҳомиладор бўлганлигига ҳам ойдинлик киритган. Аёлнинг айтишича, у қамоқхонадаги  эркак билан оила қурган. Кейинчалик иккови биргаликда қамоқхонадан қочган. Бир неча ой мобайнида танишларининг уйида яшириниб юрган.
 
Қутқарувчи ташкилотлар манбасининг маълум қилишича, Мўжиза Оқ денгизда туғилган  африкалик 36-чақалоқ бўлибди. Умуман олганда, жорий йил бошидан буён Италияга Оқ денгиз орқали Африка қитъасидан 10 минг 800 нафар мигрант кириб келади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чегара билмас шифокорлар қамоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!