...
МЕНЮ
ONLINE TV

Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига!


12:24, 09.01.2019 Жамият
 7 092

Марказий банк истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма берди.

Тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланиб, бу банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисобланади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
 
Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган.
 
Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этишингиз мумкин.
 
“Шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича банкка мурожаат этганингизда муаммолар юзага келса, у ҳолда Сиз Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона “Ишонч телефони” орқали мурожаат этишингиз мумкин”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар