...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев эртага Янги йилдаги илк ташрифни амалга оширади


13:32, 09.01.2019 Жамият
 9 919

Ташрифдан Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари ва фаоллар билан йиғилиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида эртага, 10 январь куни Самарқанд вилоятига жўнаб кетади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари Самарқандда 10-11 январь кунлари бўлиши кутилмоқда.
 
Ташрифдан асосий мақсад вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестицион лойиҳалар билан танишиш, топшириқларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишдан иборат.
 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан мамлакатда Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Президентнинг Самарқандга ташрифи доираси Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий илмий-илмий тадқиқот марказининг лойиҳалари ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.
 
Шавкат  Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари ва фаоллар билан йиғилиш ҳам ўрин олган. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ҳадис илми мактаби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар