Учрашув ҳукуматлараро комиссиянинг ишчи гуруҳлари доирасида бўлиб ўтди.
Туркманобод шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан мақсад Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўлди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чагарасининг алоҳида участкаларида олдинроқ ўтказилган қўшма дала топография-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
Учрашув якунига кўра Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма баённома имзоланди.