Ўзбекистон терма жамоасининг Параосиё ўйинларидаги медаллари сони 15 тага етди.
Мусобақада енгил атлетика бўйича беллашувларда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этяпти.
Жумладан, найза улоқтириш баҳсларида қатнашган Розия Эргашева 34,10 метр натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. 200 метрга югуриш йўналишида стартга чиққан Сабина Суханова эса маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Параосиё ўйинларидаги медаллари сони 15 тага етди. Уларнинг 10 таси олтин, 3 таси кумуш ва 2 таси бронза медалларидир.