...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов мукофотланди


17:49, 06.12.2018 Спорт
 17 206

Мукофотни ХТФ президенти топширган.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди.
 
Конгрессда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Дэвид Хаггерти Ўзбекистон теннис федерациясига “Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун” мукофотини топширди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Расулович Иноятовга “Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун” алоҳида махсус мукофот топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рустам Иноятов Теннис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!