...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Иноятов сенаторликдан кетдими? Унинг номи сенаторлар рўйхатида йўқ!


15:10, 08.08.2018 Жамият
 20 986

Собиқ МХХнинг собиқ раиси Олий Мажлис Сенатига аъзо бўлганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ва Сенат аъзоси Рустам Иноятовнинг номи Олий Мажлис юқори палатаси сенаторлари рўйхатидан ўчириб ташланган.
 
Рустам Иноятовнинг номи вилоятлар кесимидаги сенаторлар рўйхатида ҳам, давлат раҳбари томонидан тайинланган сенаторлар рўйхатида ҳам йўқ.
 
Собиқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини чорак аср бошқарган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва Олий Мажлис Сенати аъзоси – сенатор бўлганди.
 
Кейинроқ, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда балиқчилик саноатини ривожлантиришга масъул этиб тайинланганди.
 
Сайтимизда собиқ МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рустам Иноятов сенатор МХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар