Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Унга кўра, Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Собиқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини чорак аср бошқарган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва Олий Мажлис Сенати аъзоси – сенатор бўлганди. Бироқ Сенатнинг расмий сайтидаги сенаторлар рўйхатида Иноятовнинг номи келтирилмаган.